Кредитга олинган машиналарни сотиб юборганлар ушланди

    Андижон ва Қўқонда автокредитга олинган машиналарни сотиб юбориш ҳолатлари аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган "Chevrolet Equinox" русумли автомашинани гаровга қўймасдан фуқаро Ж.Қ.га 38 500 АҚШ долларига сотиб юбориб, банк манфаатларига 378 млн сўм зарар етказгани аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.А. ва бошқалар фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, унинг номига тижорат банки Қўқон филиалидан автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит эвазига сотиб олинган "Chevrolet Equinox" русумли автомашинани бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 326,7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates