Октябрь-декабрь ойларида истеъмолчиларга 163 минг тонна суюлтирилган газ етказиш топширилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимларига 300 дан зиёд олис маҳалла учун кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат захирасини яратишга топшириқ берилди.
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш учун қозонхона, қозон ва иссиқлик тармоқларини яхшилаш, сув тармоқлари ва насосларни таъмирлаш вазифалари белгилаб олинди.
Умуман, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги раҳбарлари ҳудудларга бириктириладиган бўлди.
Ушбу раҳбарлар жойларда ишларни ташкил қилишга ҳамда ҳар бир носозлик ва аварияларни зудлик билан бартараф этишга масъул бўлади.
Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.