Ла-Маншда қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

    Франция ҳукуматининг маълум қилишича, 70 га яқин муҳожирни олиб кетаётган қайиқ Ла-Манш бўғозида ағдарилиб кетди.

    Франция денгиз префектураси маълумотларига кўра, қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

    Бўғоздан ноқонуний равишда 70 нафар муҳожирни олиб кетаётган кичик қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, бедарак йўқолганларни қидириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча давлат идоралари сафарбар қилинди. Фожиа Франциянинг шимолий қирғоқлари яқинида, Булонь-сюр-Мер округида содир бўлди.

    65 киши сувдан олиб чиқилди, улардан ўн икки нафари ҳалок бўлган деб эълон қилинди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, яна бир неча киши қутқарилди, аммо уларнинг аҳволи оғир. Ўлганлар сони ҳали ҳам ортиши мумкин, дея огоҳлантирди расмийлар.

    Камида икки киши бедарак йўқолди – улар ҳам чўкиб кетган бўлиши мумкин.

    Ле-Портеля мэри Оливе Барбареннинг сўзларига кўра, “қайиқнинг туби ёрилиб кетган”. У ерда жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ташкил этилди.

    Қайиқ Франциядан Буюк Британияга ўтмоқчи бўлганида, ёрдамга келган Франциянинг Minck кемаси уни пайқаб қолган, деб хабар беради tengrinews.kz.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates