Латвиянинг нуфузли журналида «Uzbekistan GTL» заводининг очилиши ҳақида мақола эълон қилинди

    Латвиянинг «Freecity» журналида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида янги «Uzbekistan GTL» заводи ишга туширилгани ҳақида мақола чоп этилди.

    Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича гигант корхона - «Uzbekistan GTL» мажмуасининг очилиш маросими иштирок этгани маълум қилинган.

    Нашрнинг хабар беришича, лойиҳанинг қиймати 3,42 миллиард долларга тенг. Бу ерда нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёсидан 1 миллиард доллардан ортиқ импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши маълум қилинган.

    «Бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган, холос, — дейилади нашрда. — Заводда Япония, Жанубий Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхонада тайёрланган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилган. Технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патент олинган. Уларнинг аксарияти дунёда ягона ва ноёб».

    Журнал завод йилига 3,6 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаб, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрлаш қувватига эга эканига эътибор қаратган. Яна шундай технологик имконият борки, мажмуа бешта режимда ишлай олади. Қайси маҳсулотга кўпроқ буюртма бўлса, шунга мослашиб, ўша товар ҳажми оширилади.

    Мақолада давлатимиз раҳбари заводнинг бошқарув марказида бўлиб, у ерда ишлаб чиқариш, мониторинг ва хавфсизликни таъминловчи бутун тизим бошқариб борилишини кўздан кечиргани ҳақида баён этилган.

    Нашр ўз ўқувчилари эътиборига Тошкент, Навоий, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Устюртда яна 5 та кимё технологик кластери ташкил этилаётгани ҳақидаги маълумотни ҳам ҳавола қилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Президент завод атрофида ишлаб чиқаришни сателлит асосида ривожлантириш, ишчилар учун уй-жойлар, спорт ва маданият масканлари қуриш бўйича кўрсатмалар берди», — дейилади манбада.

    «Freecity» журналида эълон қилинган мақола интиҳосида «Uzbekistan GTL» заводининг қурилиш лойиҳалари ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш янги Ўзбекистоннинг янги саноат даврини шакллантиришда муҳим босқич ҳисобланади», деб таъкидланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates