Литва корхоналари билан 200 нафар Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилди

    Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Литванинг "WorldHalal trust" ҳамда "FA Solutions" компаниялари раҳбарияти ўртасида музокаралар ташкил этилди.

    Учрашувда Литва компанияларига Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Музокаралар натижасида 200 нафар ватандошимизни Литва корхоналарига ишга қабул қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

    Томонлар ўртасида тузилган келишувга кўра, Ўзбекистон фуқаролари гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва қайта ишлаш корхоналарида иш билан таъминланадилар.

    Литвада иш билан таъминланадиган Ўзбекистон фуқароларининг 50 кишидан иборат биринчи гуруҳи шу йил ноябрь ойида Вильнюс шаҳрига жўнатилиши режалаштирилмоқда.

    "WorldHalal trust" – Литва, Греция, Буюк Британия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Мўғулистон, Беларусь, Россия, Туркия ва Хитойда жойлашган ҳалол сертификатлаш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга компания ҳисобланади. Компаниянинг асосий фаолияти гўшт, сут, гигиена ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни сертификатлашдан иборат. Корхона йирик фермер хўжаликлари, қорамол ва парранда гўштини қайта ишлаш қувватларига эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates