Ливандан Исроилга 25 та ракета учирилди

    Исроил армиясининг хабар беришича, уларнинг баъзилари тутиб олинди.

    Исроил армияси Ливандан Исроил ҳудудига отилган 20 та ракетани қайд этди, уларнинг аксарияти тутиб олинди, бир қисми эса яҳудий давлати шимолидаги Шамир аҳоли пункти яқинига тушиб кетди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.

    Кейинроқ “Ливандан яна бешта ракета учирилгани аниқланди”, улар “Шамир туманидаги одам яшамайдиган ҳудудга қулаб тушди”, дея қўшимча қилди ҳарбийлар.

    Бундан ташқари, “Ливандан келган шубҳали ҳаво нишони Голан тепаликлари ҳудудида тутиб олинди”, дейилади матбуот хизмати хабарида. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, ушбу ҳодисалар давомида “талафотлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ”, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates