Ливия қирғоқлари яқинида 60 га яқин муҳожир ҳалок бўлди

    Франциянинг Sos Mediterranee нодавлат ташкилоти Ливия қирғоқлари яқинидаги денгизда камида 60 нафар муҳожир ҳалок бўлганини маълум қилди.

    Ҳалокатга учраган пуфлама қайиқдан қутқарилган 25 кишидан олинган маълумотларга кўра, кема бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида очиқ денгизда сузган.

    Қутқарилган 25 киши Ocean Viking нодавлат ташкилоти кемаси томонидан олиб кетилган. Омон қолганларнинг сўзларига кўра, уч кун аввал қайиқнинг двигатели ишдан чиққан, бортда озиқ-овқат ҳам, сув ҳам бўлмаган.

    Sos Mediterraneeнинг хабар беришича, қутқарилганларнинг аҳволи “оғир”. Икки кишини зудлик билан эвакуация қилинишга тўғри келди ва улар вертолётда Сицилияга етказилди.

    Охирги ойларда Италияга денгиз орқали келаётган муҳожирлар оқими сезиларли даражада камайди, дея таъкидламоқда Италия расмийлари. Йил бошидан 14 мартгача мамлакатга 6 мингдан камроқ одам келган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 4 баравар кам (20 мингга яқин), деб хабар беради report.az.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates