Лондонда Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини тарғиб этувчи тадбирлар ўтказиляпти

    Шу кунларда Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси, «Ватандошлар» жамоат фонди, Ошпазлар уюшмаси билан биргаликда «Бирлашамиз» шиори остида «Ўзбекистон маданияти кунлари ва миллий таомлари фестивали» тадбирлари ўтказиляпти.

    Лондоннинг рамзи бўлмиш «Tower Bridge» кўприги яқинидаги «Potters Fields Park» боғида ташкил этилаётган тадбирда британияликлар ва Лондонда бўлиб турган хорижликлар учун Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм имкониятлари намойиш этилади.

    Иккинчи маротаба ташкил этилаётган тадбирда юртимизнинг санъат соҳаси вакиллари томонидан ўзбекона миллий куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилиб, йиғилганлар эътиборини қозониляпти.

    Шунингдек, Баҳриддин Чустий бошчилигидаги мамлакатимизнинг моҳир ошпазлари томонидан миллий ошхонамизнинг ширин таъмли егуликлари ва албатта, Ўзбекистон ошхонасининг миллий бренди – Палов тадбир қатнашчилари учун тайёрланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates