Шўрва сепган икки аёл “соғлом овқатланиш ҳуқуқини” талаб қилган.
“Қайси муҳимроқ? Санъатми ёки соғлом ва экологик тоза овқатланиш ҳуқуқи? Қишлоқ хўжалигимиз аянчли аҳволда!” деб бақирган улар.
Картинага шикаст етмаган, чунки у ўқ ўтказмайдиган ойна билан қопланган эди. Воқеадан сўнг Лувр ходимлари картина олдидаги жойни қора панеллар билан ўраб қўйди, залнинг ўзи эса тозалаш учун ёпилди.
“Мона Лиза” мунтазам равишда ҳужумларга учрайди. Ушбу ҳолат 1956 йилдан бери олтинчиси.
Ҳозир Францияда фермерларнинг оммавий норозиликлари бўлиб ўтмоқда, улар қишлоқ хўжалиги техникалари билан магистрал йўлларни тўсиб қўйган. Намойишчилар ёнилғи нархининг ошиши, Украинадан ғалла импорти, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги бюрократик тартибларнинг мураккаблигидан норози, деб хабар беради meduza.io.