Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари жойлашган барча минтақаларда маданий тадбирлар бўлиб ўтади

    Бугун Халқаро пресс-клубда “Меҳнат миграцияси: хавфсиз, тартибли ва қонуний” ва “Суд терговлари: адолат, ошкоралик ва инсон ҳуқуқлари кафолатлари” мавзуларида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ташқи ва ички ишлар вазирликлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари иштирок этди.

    Учрашувда мутахассислар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари яшайдиган барча хорижий минтақаларда маданий тадбирларни ўтказиш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар. Муаммо шундаки, чет элда яшаётган меҳнат муҳожирларининг маданий дам олиш борасидаги ҳуқуқлари борасидаги масалалар шу пайтгача яхши ўрганилмаган.

    Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, ҳозирда унинг бошчилигидаги вазирликда бу борада махсус дастур ишлаб чиқилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг элчихоналари ва консулликлари кўмаги билан муҳожирлар истиқомат қиладиган барча жойларда маданий тадбирлар ўтказилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates