Маҳаллий сайёҳларга кешбек сифатида 177 миллион сўм қайтарилди

    Туризм қўмитаси Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда янги кешбек тизимини ишга туширди.

    Мазкур тизимга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида «Саёҳат қил ва кешбек ишла» шиори асосида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган мамлакат фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб бериляпти.

    2023 йил давомида Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиққан мамлакатимиз фуқароларига сарфланган харажатлари учун жами 177 миллион сўмдан ортиқ маблағ кешбек сифатида қайтариб берилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

    - авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

    - темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

    - жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

    - театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

    Шунингдек, ушбу хабарда кешбек олиш тартиби кўрсатилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates