Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кучайтирилади

    Ижтимоий ҳаёт 15 ноябр 2022 1499

    Жорий йил 15 ноябрда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши назарда тутилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили ва жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқот натижалари маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, уларни сақлаш шарт-шароитларини янада яхшилаш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларга ҳақ тўланадиган ишлаш даврини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш зарурлигини кўрсатади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди.

    Қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига ишланган ҳамда ижтимоий солиқ тўланган даврни қўшиб ҳисоблашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутиляпти.

    Қонун билан озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланиши, шунингдек, маҳкумларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларининг қўлланилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек маҳкумларнинг таржимон билан бир қаторда сурдотаржимоннинг хизматидан фойдаланиши ҳуқуқи ва маҳбусларга нисбатан тинчлантириш кўйлагини қўллаш мумкин эмаслиги қатъий белгиланади.

    Сенаторларининг таъкидлашича, Қонуннинг қабул қилиниши маҳкумларни муассасада ишлаган иш стажини умумий иш стажига қўшиш орқали уларга келгусида пенсия олиш имкониятини яратишга ва энг асосийси маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини белгиловчи қатъий мезонларни белгилаш орқали уларнинг хулқ-атворини баҳолашда коррупцион омиллар бартараф этилишига хизмат қилиши таъкидланди.

    Муҳокамалардан сўнг кўрилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates