Мажбуран ИИБга олиб кирилган фуқаро ҳушидан кетди

    Фарғонада Риштон ИИБ ига хуқуқбузарлигини тушунтириш мақсадида олиб кирилган фуқаро у ерда ҳушини йўқотди.

    Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

    Маълум бўлишича, шу йилнинг 4 июль куни Риштон туманининг Гумбаз маҳалласида фуқаро Р.М. "Cobalt" русумли транспорт воситасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб "Тўхташ таъқиқланади" йўл белгиси таъсир доирасига автомашинани қўймоқчи бўлганда, ИИО ходимлари унга ҳуқуқбузарлигини тушунтирмоқчи бўлганда фуқаро ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилиб, транспорт воситасини шу ерда турган фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳаракатлантирди.

    Маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахс зарарсизлантирилиб, мажбурий тарзда ИИО таянч пунктига олиб борилган. Таянч пунктига унинг акаси М.Р. ҳам келиб, бақир-чақир қилиб, ходимларга қаршилик кўрсатган. Шу пайт Р.М.нинг тутқаноғи тутиб ўзини йўқотган (Фуқаро Р.М.нинг муқаддам автоҳалокат оқибатида орттирилган эпилепция касаллиги бўлган). Фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилган ҳолати аниқланмаган ва уйига жавоб берилган.

    Ҳозирда фуқаро Р.М. ва унинг акаси М.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194, ва 195 моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

    Шунингдек, ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates