Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини рақамлаштиришга қаратилган «S-board» дастурини амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.
Учрашув доирасида Чунгрим Хан хоним Корея томони Мактабгача таълим агентлиги билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимига янги илғор инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётганини таъкидлаб ўтди.
Музокаралар якунида томонлар мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Кореянинг «Edulink Global» таълим компанияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум бандларини амалга оширишни жадаллаштириш зарурлиги тўғрисида келишувга эришдилар. деб хабар беради Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.