Маънавий-маърифий соҳа ривожида тарғиботчининг фаоллиги муҳимдир

    Мамлакатимизда 26 апрел 2022 1313

    Хоразм вилоят Тупроққалъа туманида маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқишга йўналтирилган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори ўринбосари М.Қаххорова, шунингдек Тупроққалъа тумани мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ва психологлари иштирок этди.

    Ўқув-семинарда маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқишда тарғиботчиларнинг роли ва аҳамиятини ошириш, тумандаги энг фаол тарғиботчини мактабларда оммалаштириш, ижодкор ўқувчиларнинг ишларини рағбатлантириб бориш, ўқувчилар билан ишлашда инновацион ғоялар асосида ёндашиш, тадбирларнинг аудиториясини мавзуга мос ҳолда танлаш, ижодкор ўқувчиларни қизиқиш йўналишига қараб йўналтириш, мактабнинг ўз газетаси, радиоси ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ўз ўрнини яратиш ва ўқувчилар ижодини ёритиб бориш, ёшларни қийнаётган руҳий муаммоларни аниқлаб ечими билан ишлаш, ижтимоий тармоқларда маънавий-маърифий соҳага доир роликлар жойлаб бориш масалалари юзасидан сўз юритилди.

    Ўқув-семинар якунида мактабларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўз таклиф мулоҳазаларини билдирдилар.

    Ф.Сейдабдуллаева,

    Республика Маънавият ва маърифат маркази

    Тупроққалъа туман бўлинмаси раҳбари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates