“Маънавият сектори” ҳаётимизга ўзгача мазмун олиб кирмоқда

    Термиз шаҳрида Сурхондарё тажрибасини ташкил этиш бўйича республика семинари бўлиб ўтди.

    Мамлакатимизнинг жануб жавоҳири ҳисобланган Термиз шаҳрида Сурхондарё тажрибаси мисолида «Маънавият сектори»ни ташкил этиш бўйича республика семинари бўлиб ўтди.

    Президентимиз 2023 йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи ҳудудга янги нафас олиб кирди. Вилоятда «Маънавият сектори»ни ташкил этиш маъно мазмунида илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият каби бир қатор устувор масалалар қамраб олиши назарда тутилган.

    Аҳамият бераётган бўлсак, замон шиддат билан ўтаётган бугунги глобаллашув даврда маънавий тарбия, маънавият етакчи ўринга кўтарилди. Чунки айнан, маънавият нафаси кириб бормаган жойда, албатта тарбия, қадрият, маданият шаклланмайди.

    Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг ижтимоий моҳиятини таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг аксарияти маънавий қашшоқлик оқибатида юзага келаётганлигига гувоҳ бўламиз.

    Вилоятимизда бир неча ойлардан буён «Маънавият сектори»ни ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоятдаги бошқарма бошлиқлари, олий таълим муассасалари ректорлари 15 та туман (шаҳар) «Маънавият сектори»га масъул этиб белгиланди. Шу мақсадда 454 та мактабгача таълим ташкилоти, 960 та мактаб, 54 та профессионал таълим ва 7 та олий таълим муассасаси, 724 та маҳалла, 360 та бошқарма ва ташкилотда «Маънавият сектори»нинг бошланғич таянч тузилмалари ташкил этилди.

    «Маънавият сектори» зиммасига таълим, маҳалла тизимларида ҳамда ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш, ёшларга алоҳида эътибор қаратиш, уларни бағрикенглик руҳида тарбиялаш, бой қадриятларимизни асраб-авайлаш, китобхонликни ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш ҳамда мафкуравий иммунитетини ошириш вазифалари юкланди.

    Семинар иштирокчилари Термиз шаҳрида мактаб ва мактабгача ва олий таълим, маҳаллада ташкил этилган «Маънавият сектори» билан яқиндан танишишди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, анжуманда оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, шу асосда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини юритиш, мувофиқлаштириб бориш борасида батафсил маълумотлар берилди.

    Анжуман давомида мутахассислар томонидан сектор фаолияти бўйича тақдимотлар намойиш этилди.

    Кунининг иккинчи ярмида иштирокчилар Термиз шаҳридаги «Ўзбекистон» маҳалласида ташкил этилган сектор билан танишишди.

    Ушбу секторда маҳаллага кираверишдаги Ассалому алайкум маҳалламизга хуш келибсиз ёзувидан тортиб, ҳар –бир кўчага ижтимоий-маънавий мазмундаги инсон, оила,Ватанни улуғловчи ватанпарварликни тарғиб этувчи ташқи тарғибот воситалари жойлаштирилган. Бу ҳам ўз навбатида аҳоли ва ўсиб келаётган авлоднинг гўзал фазилатларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

    Наргиза РАҲМАТУЛЛАЕВА,

    Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти раҳбари

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates