Мақсадимиз икки куч – дипломатия ва маданиятни бирлаштиришдир

    Тошкентда Наврўз умумхалқ айёми тадбирлари доирасида “Ўзбекистоннинг цивилизация салоҳияти: юмшоқ куч механизми сифатида” номли медиа-ивент бўлиб ўтди.

    Тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) томонидан ташкил этилди.

    – Мақсадимиз икки куч – дипломатия ва маданиятни бирлаштиришдир. WOSCU томонидан катта тадқиқот ишлари амалга оширилди ва бу билимлар бўлажак дипломатларга амалий фойда келтириши мумкин. Биз кинематография соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз. Ўзбек киноси ниҳоятда бой меросга эга ва мақсадларимиздан биттаси – мўътадил кучни илгари суриб, хориж мамлакатларига кино орқали маърифатпарвар жадидларимиз ҳақида сўзлаб беришдир. Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва кино фонди билан ҳамкорликда халқаро кино клуби ташкил этилиб, Унга Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатларни таклиф этишни режалаштирганмиз, ўзбек киносини чет элда намойиш этиш истагимиз бор, – деди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.

    WOSCU учун анъанавий бўлиб қолган Ўзбекистондаги чет мамлакатлар элчихоналарига китоб-альбомларни беғараз олиш учун сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга “Ўзбекистон маданий мероси” ва “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидан 70 жилд китоб учун алоҳида сертификатлар топширилди.

    – Янги Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида маданий меросни ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу маънода Ўзбекистон маданиятини ўрганиш билан шуғулланувчи хориж музейлари, кутубхоналари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш WOSCU фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Мазкур соҳада Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан коллаборация қаршимизда янги уфқларни очиб, мақсад сари интилувчан ёшлар туфайли сафларимизга янги куч ва ғоялар олиб киради. Ҳамкорлигимиз замирида Ўзбекистон маданияти ва мероси хақидаги билимларни янги авлодга етказиш нафақат шунчаки вазифамиз, балки мамлакатимиз олдидаги бурчимиз ҳам эканлигини англаш тушунчаси мавжуд. Бу бизнинг маданиятнинг "юмшоқ кучи"га глобал ўзаро бир-биримизни тушунишимиз ва тинчлик воситаси сифатида ишончимизни таъкидлайди, деди – WOSCU Бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов.

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фаол ҳамда иқтиторли талабаларининг чиқишлари маросимга хуш кайфият бахш этди. “Дипломат” театр судияси тайёрлаган “Жадидлар” спектакли, Bekasam брендининг миллий либослар томошаси ва Лазги миллий хоразмча рақси шулар жумласидан. Тадбирда “Ўзбекистон маданий мероси” ва “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидан китоб-альбомлар кўргазмаси ташкил этилди. Меҳмонлар учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, шунингдек, унинг ёшлар клублари ҳақидаги видеоролик, WOSCU фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.

    “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси ташкил этилган кундан Eriell Group халқаро нефть-сервис компанияси бош ҳомий сифатида иштирок этмоқда.

    Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) бутун дунё бўйлаб 300 дан зиёд шарқшунос олимлар ташаббуси билан 2018 йилда ташкил этилди, 2019 йилда Парижда расман рўйхатга олинди, шунингдек, 2023 йилда Тошкентда ўз ваколатхонасини очди.

    Бугунги кунда WOSCU 450 дан ортиқ олимларни бирлаштирган ва ҳар йили давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий маъсул бизнес кўмагида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги китоб-альбомларни нашр этади, шунингдек, маданий тадбирлар ва медиа-ивентлар ўтказиб келади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates