Марғилон Анъанавий ҳунармандчилик тадбирларига мезбонлик қилади

    Маданият 14 октябр 2021 2591

    Марғилонда ЮНEСКО шафелигида Анъанавий ҳунармандчилик, дизайн ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича 10 кунлик тренинглар бошланди.

    ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган, 12 октябрдан 22 октябрга қадар бўлиб ўтадиган тадбирларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 60 дан зиёд ҳунармандлар ва дизайнерлар иштирок этади.

    ЮНEСКОнинг Европа Иттифоқи билан биргаликда амалга ошираётган «Афғонистон, Марказий Осиё ва Эронда Ипак йўли мероси йўлаклари - Европа маданий мероси йилининг халқаро жиҳатлари» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган ушбу тренинглар Республика «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар маркази билан ҳамкорликда амалга ошириляпти.

    10 кун давомида иштирокчилар анъанавий ҳунармандчиликни сақлаш ва қайта тиклаш, замонавий либослар намойишида анъанавий амалий санъатнинг ўрнини кучайтириш, ҳунармандчиликда самарали менежмент ва маркетинг, маҳсулотлар рекламасида интернет ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан фойдаланиш каби назарий машғулотлар билан бирга, анъанавий каштачилик, қўлда гилам тўқиш, миллий матоларни бўяш, этно-дизайн каби мавзуларда амалий машғулотлар ўтказади, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates