Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

    Молия 14 сентябр 2023 1556

    2023 йил 14 сентябрда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    «Аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари тренд йўналишини ўзгартириб, 14,2 фоизгача ортди. Тадбиркорлик субъектларининг кутилмаларида ҳам ўхшаш тенденция кузатилиб, 14,4 фоизга тенг бўлди. Респондентлар томонидан кутилмалар ўсишининг асосий омиллари сифатида валюта курси ўзгариши, ёқилғи ва энергия нархларининг ошиши каби омиллар таъкидланган».

    «Марказий банк асосий ставкасининг ўзгаришсиз қолиши ва унинг пул бозорига трансмиссияси, қисқа муддатли ликвидлик нархининг реал ҳисобда 3-4 фоизлик ижобий даражада шаклланишига ва шу орқали «нисбатан қатъий» пул-кредит шароитларини таъминлашга хизмат қилмоқда», – дея изоҳланади МБнинг мазкур қарор юзасидан эълон қилган Пресс-релизида.

    Маълумот учун, Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 26 октябрга белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates