Марказий банкка “Huawei Tech Investment Tashkent” вакиллари ташриф буюрди

    Молия 15 март 2024 1038

    Марказий банкда “Huawei Tech Investment Tashkent” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини ошириш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Унда ҳозирги кунда рақамли технологиялар шиддат билан ривожланиб, замонавий технологик ечимлар долзарб аҳамият касб этаётганлиги, бу эса ўз навбатида, рақамли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш заруратини юзага келтириши қайд этилди.

    Мулоқот чоғида компаниянинг рақамли инфратузилма ва АКТни ривожлантириш йўлидаги тажрибаси ҳамда бу борада эришилган натижалар хусусида маълумот берилди.

    Учрашув якунида компания вакиллари мамлакат банк тизими ходимлари салоҳиятини оширишда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    Маълумот учун: 1987 йилда ташкил этилган Huawei компанияси ахборот-коммуникация инфратузилмаси ва ақлли қурилмалар етказиб бериш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда фаолият юритувчи компания 195 мингга яқин ходимларига эга бўлиб, дунёнинг уч миллиарддан зиёд аҳолисига хизмат кўрсатади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates