Mars Express ҳар 50 сонияда сайёра тасвирларини юбориб турди. Сигнални узатиш учун 3 дақиқадан 22 дақиқагача вақт сарфланди.
Марсни агентликнинг YouTubeдаги расмий саҳифасида кузатиш имконияти яратилди.
Тадқиқотчилар трансляцияни бир неча ой давомида тайёрлашган. Ҳозирда камера Марс юзасидан 17,5 минг километр баландликда жойлашган.
Mars Express сайёралараро станцияси 2003 йил 2 июнда ишга туширилган. Дастлаб, бу Beagle 2 қўниш модули бўлинмасини кузатиш учун техник камера сифатида ишлатилган. Бир неча йил ўтгач, у Марс веб-камерасига айлантирилди, деб хабар беради korrespondent.net.