Тузилмани қадимий, қуриганига узоқ вақт бўлган кўл қолдиғи деб топишди. Олимларнинг фикрича, унда Қизил сайёрадаги аввалги ҳаёт белгилари бўлиши мумкин.
Объект хлорид туз конлари ҳалқасидан ва бир жуфт “кўз” – метеорит кратерларидан иборат. Одатда, бундай конларни сиртнинг қолган қисмидан ажратиб бўлмайди. Аммо инфрақизил камералардан кўрилганда улар пушти ранг ёки бинафша рангда кўринади.
Умуман олганда, кузатишлар давомида олимлар Марснинг турли минтақаларида 965 та турли конларни аниқлашди. Уларнинг ўлчамлари 300 дан 3000 метрга етади. “Смайлик”нинг аниқ диаметри номаълумлигича қолмоқда.
Ушбу конлар биологик фаоллик хусусиятни сақлаб қолиш учун мақбул шароитларни таъминлаши мумкин. Шунинг учун улар астробиологик тадқиқотлар ўтказиш учун асосий жой сифатида қаралмоқда, деб хабар беради mir24.tv.