Машҳур блогер Африкада 100 та қудуқ очди ва ярим миллион аҳолини сув билан таъминлади

    Дунёдаги энг машҳур блогерлардан бири MrBeast (Жимми Дональдсон) Африканинг бир қанча мамлакатларида 100 та қудуқ очди.

    Унинг сўзларига кўра, бу ярим миллиондан ортиқ аҳолини сув билан таъминлайди.

    MrBeast YouTubeда 10 дақиқалик таъсирли видеони эълон қилди ва у дарҳол ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортди. Ушбу янгилик эълон қилинган пайтда видео тахминан 47 миллион марта кўрилган.

    “Сиз ҳозиргина Кениядаги қишлоқлардан бири қандай қилиб чексиз миқдорда ичимлик сувига эга бўлганини кўрдингиз. Битта қудуқ бор. Яна 99 та қолди”, деди MrBeast видеода, оптимистик руҳда.

    Блогер ичимлик суви олиш қанчалик қийинлигини ва одамлар уни қандай кутишини кўрсатди. Видеода айтилган маълумотларга кўра, Кения, Зимбабве, Уганда, Сомали ва Камерун қишлоқларида қудуқлар очилган. Блогерни ҳар бир аҳоли пунктида илиқ кутиб олишди.

    Видео остида аллақачон 105 мингдан ортиқ шарҳ бор ва уларнинг сони соат сайин ортиб бормоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогернинг ташаббусини кўпчилик учун ўрнак эканлигини таъкидламоқда. Дунёнинг турли ҳудудларидан интернет фойдаланувчилари томонидан видео остига шарҳ қолдирилган.

    Шунингдек, MrBeast йўл-йўлакай баъзи мактабларни янги компьютерлар, проекторлар, доскалар билан таъминлади, қишлоқлардан бирида эса болаларга велосипед совға қилди.

    Аввалроқ Forbes 2023 йилда энг муваффақиятли контент яратувчиларнинг йиллик рўйхатини эълон қилган эди. Ушбу рейтингда биринчи ўринни MrBeast (Жимми Дональдсон) эгаллади. Унинг фаолиятини турли ижтимоий тармоқлар ва YouTubeда кузатаётган обуначиларнинг умумий сони 312 миллион кишини ташкил қилади, деб хабар беради tengritravel.kz.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates