“Матбуот уйи” сотилмайдиган бўлди

    Мамлакатимизда 21 декабр 2021 2615

    Бугун Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ босма матбуот нашрлари бош муҳаррирлари билан учрашди. Унда босма матбуот — газета ва журналлар фаолиятига оид муаммолар, янги таклифлар муҳокама қилинди.

    Шунингдек, Шерзод Асадов “Матбуот уйи” номи билан машҳур бўлган ва ҳозирда сотувга қўйилган бино узил-кесил сотувдан олингани ҳамда бино келгусида оммавий ахборот воситалари, жумладан босма нашрларга қолдирилишини маълум қилди.

    “Матбуот уйи”нинг сотувга қўйилиши журналистлар орасида салбий кутиб олинган ва бир қанча танқидий чиқишлар қилинган эди.

    Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, ушбу масала Президент томонидан назоратга олинган ва ушбу бино замонавий талаблар асосида қайта қурилади ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек Журналистлар уюшмаси фойдаланиши учун топширилади.

    Бундан ташқари ОАВлар, босма нашрлар ҳамда Журналистлар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус қарор лойиҳалари тайёрланаётгани маълум қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates