Маврикийга кучли тўфон ёпирилди: оролда комендантлик соати жорий этилди

    Саккиз метрли тўлқинлар туфайли Маврикий пойтахти Порт-Луи қирғоғини сув босган. Автомобиллар ва бинолар ҳам сув остида қолди.

    Кучли ёмғир ва тезлиги соатига 200 километргача бўлган шамол юзлаб сайёҳни ташқи дунёдан узиб қўйди. Халқаро аэропорт ўз фаолиятини тўхтатди.

    Маврикий ҳукумати маҳаллий вақт билан душанба куни соат 20:00 дан сешанба куни соат 12:00 гача комендантлик соати жорий этилишини эълон қилди.

    Комендантлик соатини бузганларни 100 минг Маврикий рупийси (2,3 минг доллар) гача жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Кўчаларда фақат фавқулодда вазиятлар ва зарурий хизматлар ходимлари ҳаракатланиши мумкин.

    Оролда юз берган табиий офатдан сўнг Миллий метеорология хизмати директори истеъфога чиқди, деб хабар беради tengrinews.kz.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates