МДҲ давлатлари Ўзбекистон тажрибасини татбиқ этмоқчи

    Агросектор 18 январ 2022 1785

    Ипакчилик тармоғи сўнгги йилларда мамлакатимизнинг иқтисодиётининг муҳим драйверига айланди.

    Биргина 2020 йилда 76,5 миллион долларлик ипак маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилган бўлса, 2021 йилда эса бу кўрсаткич 86,7 миллион долларни ташкил этди. Прогноз кўрсаткичларига қараганда, 2022 йилда 95,7 миллион доллар миқдорида ипак маҳсулоти экспортга йўналтирилади. Ипак маҳсулотлари экспорти географияси ҳам кенгайиб, Хитой, Эрон, Тожикистон, БАА, Вьетнам, Ҳиндистон, Корея, ва бошқа давлатларга ёйилиб боряпти.

    Ўтган йилда тизимда 862 минг 500 нафар аҳоли доимий ва мавсумий иш билан таъминланган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 1 миллион 130 минг 617 нафарга етказилиши кўзда тутилган.
    Бундан кўриниб турибдики, халқ ҳам давлат ҳам пилла етиштиришдан манфаатдор.

    Бу каби ислоҳотлар натижасини қўшни давлатлар ҳам сезгани ҳам бор гап. Грузия, Озарбайжон давлатларининг вакиллари пиллачилик соҳасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш учун юртимизга келгани бежиз эмас.

    Куни кеча Тожикистон Республикасидан ҳам «Тожик пилла» ташкилоти раҳбари Назаров Назиршо бошчилигидаги делегация вакиллари Фарғона вилоятидаги «Нурли тонг» МЧЖ пиллачилик кластери, ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш заводи ҳамда мато тўқиш фабрикаларида бўлди.

    Ташриф давомида вилоятдаги пиллани қайта ишлаш корхоналари фаолияти ҳам ўрганилиб, келгусида пиллачилик соҳасидаги Ўзбекистон тажрибасини Тожикистонда ҳам қўллаш ва шу орқали Душанбе шаҳридаги фаолияти тўхтаб қолган уруғ заводлари ҳамда ипак матолари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамкорликда қайта ишга туширилиши режалаштирилди, деб хабар беради «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates