Ҳодиса Халиско штатида жойлашган Аутлан-де-Наваррода содир бўлди. Кўчкига минтақада душанба куни ёққан кучли ёмғир сабаб бўлди. Воқеа содир бўлган ҳудудда ўнлаб уйлар вайрон бўлди, бир қанча йўллар тўсилган.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва бедарак йўқолганларни қидиришда ҳамкасбларига ёрдам бериш учун Мексиканинг бошқа минтақаларидан қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб келишмоқда, деб хабар беради mir24.tv.