Мессининг футболкалари кимошди савдосига қўйилади

    Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг 2022 йилги жаҳон чемпионатида кийган футболкалари кимошди савдосига қўйилади.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, улар 10 миллион долларгача баҳоланиши кутилмоқда. Футболкалар – олтита.

    “Улар машаққатли меҳнат ва чиройли ўйинга бўлган чексиз иштиёқнинг рамзидир. Мессининг 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги йўли осон бўлмаган, шу боис бу ғалаба футболчилар ва мухлисларни илҳомлантирди”, дейилади Лондон аукционида.

    Қайд этилишича, футболкалар тўплами, жумладан, 18 декабрь куни Месси жаҳон чемпионати финалида кийган футболка кимошди савдосига қўйилган энг қиммат спорт буюмлари коллекциясига айланиши мумкин.

    Йиғилган маблағнинг бир қисми кам учрайдиган касалликларга чалинган болаларни даволашга сарфланади.

    Кимошди савдоси 30 ноябрдан 14 декабргача давом этади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates