Виртуал мактабда Япония таълим тизими асосида ўқувчилар таълим олади, бироқ асосий эътибор киберспорт ва рақамли технологиялар билан боғлиқ фанларга берилади.
Ҳар бир ўқувчи мустақил равишда синфда ўзини намоён қилувчи виртуал аватарни танлаши мумкин. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бундай ёндашув ўсмирлар қулай уй шароитида, ташқи кўриниши ҳақида қайғурмасдан ва ҳар хил комплексларни бошдан кечирмасдан ўзларини эркин ҳис қилишларига ёрдам беради.
Мактабда консультация, киберспорт турнирлари, маданий тадбирлар, фестиваллар ва бошқа мактаб тадбирлари ўтказилади. Ташкилотчилар ҳар кимга индивидуал ёндашиш, шунингдек, қўшимча курслар ва Токио университетига кириш учун таълим дастурларини ҳам ваъда қилмоқда. Ўқишни тугатгандан сўнг улар ўрта маълумот тўғрисидаги гувоҳномани олади.