Метро бекатида поезд ишламай қолди — нега?

    Воқеа-ҳодисалар 7 феврал 2024 1178

    Ижтимоий тармоқларда “Амир Темур хиёбони бекатида поезд ишламай қолди” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени қуйидагиларни маълум қилади:

    Жорий йил 7 февраль соат 08:55 ларда Чилонзор йўналишининг “Ҳамид Олимжон-Амир Темур хиёбони” перегонида ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. Бунинг натижасида, ушбу ҳаракат таркиби 3 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Шу сабабли ортдан келаётган 4-сонли ҳаракат таркиби билан тиркамага олинган ҳолда ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон юборилган.

    Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга ошириляпти, деб хабар беради “Toshkent metropoliteni” давлат унитар корхонаси матбуот хизмати.

    Шунингдек, ушбу хабар орқали келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўралган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates