Миллий гвардия «Темурбек ўғлонлари» тарбиясига масъул

    Ҳарбий 20 октябр 2021 1844

    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва «Темурбек ўғлонлари» нодавлат таълим муассасаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди.

    Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад «Темурбек ўғлонлари» нодавлат таълим муассасаси ўқувчиларининг ватанпарварлик, Ватанга содиқлик, фидойилик туйғуларини шакллантириш ва ривожлантириш, маънавий-ахлоқий сифатларини юксалтириш, ишчанлик, ижодий фаоллик қобилиятларини, билим олишга бўлган онгли муносабатларини шакллантириш, ақлий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантиришдир, Шунингдек, Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга қизиқтириш ва уларда миллий армиямизга бўлган ҳурматни оширишдан иборат. Ушбу келишувга асосан Миллий гвардия «Темурбек ўғлонлари» НТМнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик синфини керакли анжомлар, ўқув-услубий қўлланмалар билан жиҳозлашга ва махсус кийим-бош дизайнини тайёрлашга кўмаклашади. Ўқувчиларни ҳарбий касбга қизиқтириш бўйича Миллий гвардия бўлиб ўтадиган ҳарбий ватанпарварликка йўналтирилган тадбирларда иштирок этишларини таъминлайди. Бошланғич ҳарбий тайёргарлик даражаларини ошириш ва Миллий гвардия тўғрисидаги билимларини ошириш бўйича керакли шароитлар яратилади. Шу билан бир қаторда муассаса ўқувчилари учун тизимга қарашли таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида қатнашиш имкониятлари яратилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.

    Келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар албатта Миллий гвардия таркибини билимли, эркин фикрлайдиган, ақлан ва жисмонан етук кадрлар захираси билан бойитишда ўз самарасини беради.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates