Минскда Алишер Навоий хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

    Маданият 9 феврал 2023 2118

    Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Минскдаги Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

    Тадбирда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси ходимлари, Минскда амалий ташриф билан бўлиб турган Фарғона вилояти делегацияси аъзолари, Беларус ижодий ҳамжамияти вакиллари, шунингдек, ушбу мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандош талабалар иштирок этди.

    Алишер Навоий ўзининг бой адабий-маърифий мероси билан ҳақли равишда дунё адабиётининг буюк намоёндалари орасида алоҳида ўрин тутиши таъкидланди. Адибнинг бебаҳо асарлари мамлакатимизда ва халқаро кўламда катта қизиқиш билан ўрганиб келинаётгани қайд этилди.

    Алломанинг «Маҳбуб ул-қулуб» асари ўтган йили беларусь тилига таржима қилиниб, унинг тақдимоти ўтказилгани ҳамда китобхонлар эътиборини қозонаётгани айтилди. Китоб Алишер Навоийнинг ҳаётий тажрибасининг ўзига хос кўзгуси бўлиб, ёш авлоднинг шараф ва ахлоқ кодекси сифатида бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги урғуланди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Дарҳақиқат, бу Навоий бобомизнинг беларусь тилига таржима қилинган ягона асар эмас. 1993 йилда Минскда Алишер Навоий ғазалларидан иборат «Лирика» китоби ҳам чоп этилган. Ушбу тўплам таниқли таржимон Василь Жукович томонидан беларусь тилига ўгирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates