“Дунё“ ААнинг хабар беришича, Миср томони умумий қиймати 114.829 АҚШ доллари бўлган 28 дона қутида 7440 дона “С“ гепатитига қарши беғараз “Sofosbuvir-400mg” дори воситасининг 2025 йилдаги иккинчи партиясини тақдим этди.
7 июнь куни “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган “С“ гепатитига қарши воситаларини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.
Ушбу дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, 2023-2024 йилларда Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга “С“ гепатитига қарши курашиш учун умумий вазни 12,4 тонна бўлган “Daclatasvir” ва “Sofosbuvir” дори воситалари 27 партияда инсонпарварлик кўмаги сифатида берилган.
Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион АҚШ долларига тенг.









