Москва – Тошкент йўналиши бўйича 7 ноябрь куни амалга оширилиши керак бўлган ҲЙ602 рейси техник сабабларга кўра жўнаб кетиш аэропортида (Домодедово) кечиктирилди.
Авиакомпаниянинг техник мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёрлаш бўйича иш олиб боришмоқда. Йўловчиларининг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилди. Йўловчиларга, шунингдек, компенсация хизматлари ҳам тақдим этилди.
«Парвоз вақти ҳақида қўшимча маълумот қўшимча равишда хабар қилинади. Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!», дейилади “Uzbekistan Airways” ахборотида.