Бу ҳақда Rádio Moçambique радиостанцияси Табиий офатларни бошқариш ва камайтириш миллий институти маълумотларига таяниб хабар берди.
Бундан ташқари, 15-19 декабрь кунлари Мозамбикда соатига 260 километргача бўлган довул ва ёмғир 118 мингдан ортиқ турар-жой биноси, 52 шифохона ва 35 черковни вайрон қилди. 687 минг мозамбиклик Кабо Делгадо, Нампула, Ньяса, Тете ва Софала вилоятларига қочишди.
Циклон 7-8 декабрь кунлари Ҳинд океанининг жануби-шарқий қисмида юзага келди. У ердан ғарбга, Африка қирғоқларига кўча бошлади. У биринчи бўлиб Майотта оролига (Франциянинг Ҳинд океанидаги ҳудуди) ёпирилди, у ерда ҳалок бўлганлар сони ҳали тўлиқ аниқланмади. 23 декабрь оролда мотам куни деб эълон қилинган.
Мозамбикдан ғарбга қараб ҳаракатланган довул Зимбабве ва Малавига таъсир қилди. Малавида “Чидо” циклони 13 кишининг ўлимига олиб келди, кўплаб бинолар вайрон бўлди ва 45 минг малавилик бошпанасиз қолди, деб хабар беради tass.ru.