Индонезиянинг Шимолий Суматра вилоятида юз берган кўчки оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди, бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлигига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятдаги кўчкига кучли ёмғир сабаб бўлди. Табиий офат оқибатида турар-жой бинолари, масжидлар ва шолизорлар зарар кўрди, деб хабар беради tass.ru.
2024 йил охиригача Индонезияда экстремал об-ҳаво шароити кутилмоқда, чунки Ла-Нинья иқлим феномени туфайли архипелаг бўйлаб ёғингарчилик кўпаяди, дея огоҳлантирди мамлакат Метеорология, иқлимшунослик ва геофизика агентлиги.