МТО газ-кимё мажмуаси чармсаноат соҳаси учун зарур бўлган хом ашё етказиб беради

    Саноат 11 март 2024 432

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев МТО газ-кимё мажмуаси бош директори Масрур Шакиров билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот мавзуси МТО ГКМнинг Бухорода амалга ошираётган йирик инвестиция лойиҳаси доирасида чармсаноат соҳасида энг кўп ишлатиладиган ЭВА хом ашёсидан қатор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш масаласи бўлди.

    Маълумот учун, МТО газ-кимё мажмуаси МТО (Метанолдан Олефингача) технологияси асосида полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик заводлардан бири бўлиб, у таркибида қимматли компонентлар кам бўлган табиий газни қайта ишлаш имконини беради. 730 минг тонна ҳажмга эга бўлган полимер маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасининг ички бозор талабини хом ашё билан таъминлайди.

    Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги эркин иқтисодий зонада жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси 15 гектар майдонни эгаллайди. Лойиҳани 2025 йилгача ишга тушириш режалаштирилган. Табиий газни юқори даражада қайта ишлаб қуввати 1 миллион 110 минг тонна бўлган полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    Газ-кимё мажмуасининг қурилиши иқтисодиётни диверсификациялашга, шу қаторда нафақат газни, балки юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр кимёвий маҳсулотларни ҳам экспорт қилишга имкон яратиб беради. Шунингдек, газ-кимё мажмуасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ёндош тармоқлар учун хом ашё сифатида хизмат қилиши мумкин.

    Мисол учун, чармсаноат соҳасида ЭВА гранулаларидан пойабзал тагликлари, мавсумий пойабзаллар, спорт матлари, пластиналар, спорт аксессуарлари, автомобиллар учун майда деталлар ишлаб чиқарилади. Мавжуд ЭВА хом ашёсидан 100% фойдаланганда 400 миллион жуфт ЭВА пойабзаллари, 100 миллион квадрат/метр спорт матларини ишлаб чиқариш мумкин. Ҳозирда полимерлар импорти соҳада 36 миллион доллардан ошди. 2024 йил 44 миллион доллар бўлиши кутиляпти.

    Учрашувда сўнгида МТО газ-кимё мажмуасининг “Ўзчармсаноат” уюшмасига тўлиқ аъзолиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилди, деб хабар беради уюшма матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates