El Taban компанияси Ўзбекистонда инвестиция лойиҳасини амалга оширади

    Инвестициялар 7 март 2024 984

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Туркиянинг “El Taban” ва Ўзбекистоннинг “San+One” компанияси раҳбарлари Сонер Эргул ва Шуҳрат Тўйчиев билан учрашди.

    Муҳокамалар марказида чарм-пойабзал саноатида янги авлод пойабзал тагликларини ишлаб чиқаришни назарда тутувчи янги инвестиция лойиҳаси жой эгаллади.

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги, Туркия билан ҳукуматлараро комиссия ва АТБ Халқ Банки вакиллари ҳам иштирок этди.

    Маълумот учун, “El Taban Deri Sanayi Ticaret Lmt Şrt” пойабзал ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, 2017 йилда Истанбулда ташкил этилган. Пойафзал тагликлари ишлаб чиқарувчи корхона сифатида ички бозор ҳам, хорижда ҳам кўплаб харидорларни жалб этиб келяпти. Компания Полиуретан таглик, Каучук таглик (каучук), TPU ташқи таглик, EVA таглик, Термо таглик каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

    Айни пайтда янги завод қуриш учун ер олиш, шунингдек, лойиҳани молиялаштириш масалалари бўйича фаол ишлар олиб бориляпти.

    Йиғилишда ҳукумат ва тижорат банк вакиллари инвестиция лойиҳа ва уни амалга ошириш босқичлари, қиймати ва мамлакатимиз учун иқтисодий фойдасини атрофлича ўрганди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати 2,1 миллион долларга баҳоланяпти. Унинг амалга оширилиши билан Тошкент вилоятида ўнлаб янги иш ўринлари яратилади. Ўзбекистонда янги турдаги пойабзал тагликларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳам пойабзал таннархини пасайтиради. Янги корхонада ишлаб чиқарилиши режалаштирилган маҳсулотлар нафақат Ўзбекистон бозори эҳтиёжини қоплайди, балки Туркия ва Европага ҳам экспорт қилинади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates