«Kuangda auto parts» Ўзбекистонни инвестиция киритиш учун қулай майдон санайди

    Инвестициялар 12 март 2024 1017

    “Ўзчармсаноат” уюшмасида “Kuangda Technology Group” ҳузуридаги “Kuangda auto parts” МЧЖнинг бош директори билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда компания томонидан мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаси доирасида сунний чарм ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширишнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

    Дастлаб, хорижий компанияга мамлакатимиз чарм саноат тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт кўрсаткичлари юзасидан тақдимот ўтказилди. Мамлакатимизнинг 16 ҳудудидаги ихтисослаштирилган саноат зоналари фаолияти тўғрисида маълумот тақдим этилди.

    Маълумот учун: “Kuangda auto parts” МЧЖ 1993 йилда Хитой ва Жанубий Корея ҳамкорлигида фаолиятини бошлаган. Компания асосан экологик синтетик чарм, ўриндиқ қопламалари, автомобилларнинг ички интерьери учун ночарм материаллар ва сунний чарм, эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаради. Автомобилларга композит ишлов бериш билан шуғулланади. Саноат занжири интеграциясининг афзалликларига таянган ҳолда, компания мижозларга автомобиль интерьери учун комбинацияларини тақдим этиб келяпти.

    Ўтган йилдан бошлаб компания “UzAuto” билан ҳамкорликда мамлакатимизда янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб боряпти. Мазкур лойиҳага уч босқичда инвестиция киритилади. Дастлаб ломинант, ночарм материаллар ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилиши режа қилинган. Учинчи босқичда сунний чарм ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Қайд этиш керак, бугуни кунда йилдан йилга Ўзбекистонда автомобилсозлик, чарм-пойабзал соҳаларида сунний чармга бўлган талаб ортиб боряпти. Шу боис, “Kuangda auto parts” МЧЖ бу ерда сунний чарм ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани барпо этишни мақсад қилган.

    Учрашувда мазкур лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий, ҳуқуқий, молиявий жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates