Ўзбекистон чарм саноатига инновацион тадқиқотлар жорий этилади

    Саноат 21 феврал 2024 1474

    Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган “Fashion Style Russia” халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси турли идора ва бирлашмалар, тадқиқот марказлари билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида мулоқот ва музокаралар ўтказишда давом этяпти.

    Уюшма делегатлари Россия текстиль ва енгил саноат инновацион марказида бўлиб, унинг фаолияти, чармсаноат соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар билан танишди. Учрашувда ҳамкорликда чарм саноати соҳасида лаборатория синовларини ўтказиш, соҳага инновацион ечимларни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласида марказ имкониятларидан фойдаланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Ўзбекистонда чармсаноат тармоғида инновацион технопарк яратиш масаласида марказ тажрибаси ўрганилди. Мулоқотда мамлакатимизда мавжуд бўлмаган ўлчашларни жорий этишда амалий ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

    Ташкил этилиши режалаштирилаётган технопарк аввало чарм саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарга маҳсулотлар сифатини синовдан ўтказиш, янги моделларни яратишда инновацион ишланмаларни тақдим этиш, мутахассислар малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказишга кўмаклашиш билан шуғулланади.

    Кўргазма доирасида пойабзал учун елимлар ва ПУ ишлаб чиқарувчи Россиянинг “Shtark Chemicals” корхонаси билан музокара ўтказилди. Унда ҳозирда мамлакатимизга кириб келаётган айрим турдаги елим хом ашёсини етказиб бериш борасида дастлабки келишувларга эришилди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates