Муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда юк автомобиллари ишлаб чиқарилади

    Саноат 26 сентябр 2023 1423

    Жорий йил 25 сентябрда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Олимхон Рустамов ва FAW Jiefang Automobile директорлар кенгаши раиси ҳамда партия қўмитаси котиби Ху Ханзе ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

    Маълумот учун: 1953 йилда ташкил этилган FAW Group Хитойнинг биринчи машинасозлик компанияларидан ҳисобланади. Автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Хитойда иккинчи ўринда, оғир юк ташувчи тижорат транспорти бўйича эса биринчи ўринда туради. Компаниянинг ўрта ва катта ҳажмли машиналари Хитойда энг кўп сотилувчи юк автомобиллари қаторидан ўрин олган.

    Суҳбат давомида Хитойнинг China FAW Group Co Ltd компанияси томонидан Ўзбекистоннинг UzAuto Trailer ва Vodiy Universal Мажмуа компаниялари билан биргаликда Андижон вилоятида турли ҳажмдаги юк автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг жорий ҳолати муҳокама этилди.

    Шу билан бирга, муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда турли ҳажмдаги юк автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича автомобилсозлик саноатини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Вилоятдаги тегишли кичик ва ўрта бизнес учун ўсиш омили сифатида ушбу соҳани ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

    Учрашув якуни бўйича томонлар муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббуслар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates