Мазкур хизматлардан уйдан чиқмай туриб фойдаланса бўлади. Бунинг учун интернетга уланган қурилма бўлса, кифоя.
Улар қуйидагилардан иборат:
- COVID-19 га қарши эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш
- Тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш
- Тана вазни ва оғирлиги калькулятори
- Болаларнинг эмланиш тақвими
- 40 ёшдан кейинги юрак қон-томир тизими касалликларининг хавфини баҳолаш номограммаси
- Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда давлат томонидан бепул бериладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари тўғрисида маълумот
- Аҳолини профилактик кўриклар ва скрининг дастурларидан ўтказиш тақвими
- Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш саломатлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш
- Фуқарога бириктирилган оилавий шифохона шифокори тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш
- Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш
- Шифокор қабулига ёзилиш
- Ижтимоий таътиллар (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани парваришлаш таътиллари)га чиқишни расмийлаштириш
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотларни олиш
- Профилактик эмланганлик ҳолатини текшириш
- Қандли диабет скринингини олиш
- Антропометрия скринингини олиш
- Фтизиатрия касалликлари ҳисобида туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумот олиш
- Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш (соддалаштирилган тартибда)
- Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш (соддалаштирилган тартибда)
- Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш.
- Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилган аввалги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатни текшириш ва юклаш
- Тиббий маълумотномаларни олиш (083/ҳ шаклдаги)
- Юрак-қон томир касалликлари скрининги натижаларини олиш
- Ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг санитария-эпидемиология хавфсизлиги шартларига мувофиқлиги маълумотлари билан танишиш
- Қон таҳлил натижаларини текшириш.
- Тегишлилига кўра жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган ушбу хизматлар my.gov.uz порталининг “Соғлиқни сақлаш бўлими”дан жой олган.
- Улардан фойдаланиш учун ариза берувчи порталда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтиши ҳамда сўров юбориши талаб этилади. Аризалар автоматик тарзда кўриб чиқилиб, маълумотлар электрон форматда тақдим этилади.