Наманганда ҳам жамоат транспортида АТТО карталари жорий этилди

    Наманган вилояти аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, жамоат транспортида йўл ҳақини электрон тизим орқали амалга ошириш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

    Таъкидланишича, ҳозирда Наманган шаҳри ичида ҳаракатланувчи 20 та автобус йўналишларига 158 дона электрон тўловни қабул қилувчи стационар валидаторлар ўрнатилган.

    Йўловчилар нафақат АТТО транспорт карталари, балки банк картаси, "АТТО" мобил иловаси ҳамда виртуал транспорт картаси орқали ҳам тўловни амалга ошириши мумкин.

    "АТТО транспорт карталарини тез кунларда Сардоба бозори бекати, Чорсу бозори бекати, Дўстлик бозори бекати ва Отчопар шох бекатларидан харид қилиш мумкин бўлади", дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates