Наманганда ҳам меҳрибонлик уйлари эшиклари ёпилди

    Ижтимоий ҳаёт 13 октябр 2021 4592

    Бугунги кунга келиб Навоий ҳамда Наманган вилоятларидаги меҳрибонлик уйларида биронта қалби ўксик болажон қолмади. Ушбу муассасалар эшиклари буткул ёпилди.

    Бу республикамиз бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ўз қарамоғига олаётган оилалар сони кўпайиб бораётгани натижасидир.

    Оилавий болалар уйлари фаолиятини йўлга қўйишдек эзгу ишга қўл ураётган замонамиз қаҳрамонлари билан суҳбатлашганда «Меҳрибонлик уйларида ҳеч ким қолмаслиги керак, шундагина улуғ аждодларимиз, ота-боболаримиз руҳлари шод бўлиб, биздан рози бўладилар» дея билдирган фикрларини эшитиб, олийжаноб халқимиз борлигидан ва шу юртда туғилиб ўсаётганимиздан беихтиёр қалбимизда фахр-ифтихор туйғуси жўш уради.

    Хусусан, Наманган вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими ва Миллий гвардия кўмагида 26-сонли Меҳрибонлик уйида яшаб келган 41 нафар тарбияланувчилардан 26 нафари ўз оиласига ва яқин қариндошларига қайтарилди. 15 нафари эса оила шароитидаги муҳитда яшаш бахтига, ота-она меҳрига эга бўлди.
    Куни кеча ушбу Меҳрибонлик уйидан 5 нафар сўнги тарбияланувчиларни ўз бағрига олган Исмонбоевлар оиласи Наманган вилоятида Меҳрибонлик уйи эшиклари ёпилиб фаолияти буткул тугалланишига ҳамда «Меҳрибонлик уйи» деган қалбларни оғритувчи ёзувларнинг олиб ташланишига муносиб ҳисса қўшган ҳолда замонамиз қаҳрамонларига айланди.
    Эслатиб ўтамиз, илк бор республикамиз бўйлаб Навоий вилоятида Меҳрибонлик уйлари эшиклари ёпилиб, вилоятда мавжуд Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларида яшаб келган 96 нафар қалби ўксик, тарбияланувчилардан 53 нафари оилавий болалар уйларига, 11 нафар ўғил-қизлар ўз оиласига ва яқин қариндошлари бағрига қайтарилганди. Шунингдек 32 нафари таълим муассасаларига ўқишга кириб мустақил ҳаётни бошлаганди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates