Жумладан, Чортоқ тумани, “Ойқирон Миришкорлари” муқобил-машина трактор парки ҳудудида давлат захирасидаги 402-контурнинг 3 сотих қисми фуқаро Ғ.Б. томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний бино қурилиши бошлангани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан агентлик Чортоқ туман бўлими ер назорати инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-модда, 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирди ҳамда судга ноқонуний иншоотни мажбурий буздириш ва ер майдонини давлат захирасига қайтаришни назарда тутувчи даъво аризаси киритди.
Иккинчи мисол. Наманган шаҳри, “Шаршара” МФЙ, “Маърифат” кўчасида 10 сотих ер майдонида рухсатсиз равишда бетон пойдеворли, пишиқ ғиштли, турар-жойга мўлжалланган объект фуқаро Б.Б. тарафидан тикланаётгани маълум бўлди. Суд мазкур вазиятга тегишли даъво аризасини қаноатлантириб, ер майдони фуқаро ҳисобидан мажбурий тартибда яроқли ҳолатга келтирилиши хусусида қарор чиқарди.
Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида 71,2 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш билан боғлиқ 354 та қонунбузилиш қайд этилди. Шундан 74 тасида ҳозиргача судларга даво аризалари киритилган, 20 тасида эса ноқонуний қурилган биноларни бузиш ҳақида суд қарори қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.