NАSА: Америкаликлар хитойликлардан олдин Ойга қўнади

    АҚШ Миллий Аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) дастури режа асосида амалга оширилмоқда ва америкалик астронавтлар Ой юзасига хитойлик ҳамкасбларидан олдин қўнишади.

    Бу ҳақда NASA директори Билл Нельсон Тhе Washington Post газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

    “Ўйлайманки, биз белгиланган жадвал асосида ўз мақсадимиз томон ҳаракатланяпмиз”, деди у.

    Нельсоннинг таъкидлашича, NASAнинг Хитойдан олдин Ойга етиб бориш қобилиятининг асосий кўрсаткичи SpaceXнинг сўнгги Starship парвозидаги муваффақияти бўлиб, унинг муқобили 6 июнь куни тўртинчи синовда Ҳинд океанига биринчи муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Шу билан бирга, NASA раҳбари таъкидлаганидек, рақобатга қарамай, АҚШ ва Хитой Ойда ҳаракатланиш ва тадқиқот ўтказиш йўлларини бирга излашга мажбур бўлади.

    NASA 2019 йилнинг баҳорида уч босқичдан иборат бўлган Artemis Ой дастури лойиҳасини эълон қилди. Улардан биринчиси (Artemis I) Ой атрофида ўта оғир Space Launch System ракетасига ўрнатилган Orion фазовий кемасининг учувчисиз парвозини ва унинг Ерга қайтишини таъминлади. Парвоз 2022 йилнинг 16 ноябридан 11 декабрига қадар амалга оширилди.

    Дастурнинг иккинчи босқичи (Artemis II) бортда экипаж билан Ернинг табиий йўлдошига парвозни ўз ичига олади. Миссиянинг учинчи босқичида (Artemis III) NASA астронавтларни Ойга қўндириб, сўнг уларни тахминан 2030 йилларнинг ўрталарида Марсга юбориши режалаштирилган, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates