Божхона қўмитасининг хабар беришича, бугун ушбу постда икки давлат божхона хизматлари масъулларининг сайёр учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар шу кунларда кузатилаётган тирбандликни тезкор бартараф этиш чораларини кўришга келишиб олинди.
“Навоий” чегара назорат пункти орқали суткасига 40 мингга яқин фуқаро ва 2 мингга яқин енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланмоқда.









