Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди

    Навоийда 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигаретлар, 126 миллион сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 200 000 000 сўмлик сохта пуллар йўқ қилинди. Бу ҳақда Yuz.uz’га вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Амалдаги қонунчилик тартибларига кўра, четдан ноқонуний олиб кирилган, ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари суд қарорига асосан тегишли тартибда йўқ қилинади.

    Навбатдаги ана шундай йўқ қилиш тадбирларидан бири Навоий шаҳридан олис бўлмаган ҳудудда амалга оширилди.

    Тадбирда Навоий вилояти божхона бошқармасининг масъул ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бўлими ва Навоий вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда бу тадбир амалга оширилди.

    Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олинган 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигаретлар, 126 миллион сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 200 000 000 сўмлик сохта пуллар йўқ қилинди суд қарорига асосан, тегишли тартибда ёндириш йўли билан йўқ қилинди.

    Йўқ қилиш тадбирлари бевосита кенг жамоатчилик иштирокида оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилган ҳолда амалга оширилиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates