Ҳазрат ҳайкали пойига гул қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилганидан сўнг вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов сўзга чиқиб, йиғилганларни ва бутун вилоят аҳлини бугунги қутлуғ байрам билан табриклади.
Шундан сўнг олимлар, таниқли ёзувчи ва шоирлар она тилимизнинг ривожи, дунёда ўзбек тили мавқеининг ортиб бораётгани ҳақида маърузалар қилдилар.
Тадбирда ёш ижодкорлар томонидан Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқилиши кечага янада файз бағишлади.
Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати