“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” республика танлови ғолиблари тақдирланди

    “Янги Ўзбекистон” газетаси совриндорлар қаторидан жой олди

    Бугун пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбир доирасида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан анъанавий тарзда ташкиллаштириб келинаётган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” республика танлови ғолиблари тақдирланди.

    Танлов тўртта йўналишда ўтказилди. “Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд”, “Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим”, “Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа ва дастурий маҳсулотлар”, “Ўзбек тилининг қудрати ва гўзаллигини тараннум этган энг яхши бадиий асар”.

    Қувонарлиси, Ҳакамлар ҳайъати қарори билан “Янги Ўзбекистон” газетаси таҳририяти жамоаси “Оммавий ахборот воситалари ва даврий нашрларда давлат тили тарғиботига бағишланган туркум мақолаларни ташкил қилишга қўшган ҳиссаси учун” номинациясига лойиқ кўрилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates